USD 12620.09
EUR 13599.41
RUB 136.73

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Ўзбекистонда импорт автомобиллар учун божхона божи 2 баробарга қисқартирилади

Вазирлар Маҳкамасига 3 кун муддатда импорт автомобиллари учун божхона божи ставкаларини 30 фоиздан 15 фоизга пасайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритишга топшириқ берилди.

 

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда автомобиль саноатига бағишланган топшириқ ва вазифалар берилди.

Президент матбуот котиби хабар қилишича, йиғилишда ошиб бораётган ички талабни қондириш мақсадида биринчи ярим йилликда камида 160 мингта автомобиль ишлаб чиқариш лозимлиги таъкидланган. Йил якунига қадар 275 мингта автомобиль ишлаб чиқариш учун зарур бутловчи қисмларни ўз вақтида етказиб бериш бўйича назорат ўрнатиш топширилган. «Шу билан бирга, аҳолимиз автомобиль бозорида таклифларни кескин ошириш бўйича амалий натижаларни ҳозир кутмоқда», дейди Шавкат Мирзиёев. Вазирлар Маҳкамасига уч кун муддатда импорт автомобиллари учун божхона божи ставкаларини 2 баробарга (30 фоиздан 15 фоизга) пасайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритишга топшириқ берилган.
 

таннархни камида 5 фоизга камайтириш, 100 миллион долларлик импорт ўрнини босиш;

 

 

 

23 лойиҳа доирасида 600 турдаги бутловчи қисмларни ўзлаштириб, маҳаллийлаштиришни 48 фоиздан 56 фоизга ошириш;

 

 

 

336 миллион долларлик инвестицияларни ўзлаштириб, 3 та лойиҳани (Tracker, Оnix ва янги двигателлар ишлаб чиқариш) ишга тушириш лозимлиги кўрсатилди.

 


Маълумот учун, бугунги кунда импорт автомобилларга (двигатель ҳажми 3000 см3 автомобиллар учун) энг юқори бож ставкалари ўрнатилган:

 

Двигатель ҳажми 1000 см3.гача бўлган автолар учун 30 фоиз+ ҳар куб см учун 1,80 доллар;

 

 

 

Двигатель ҳажми 1001-1500 см3.гача бўлган автолар учун 30 фоиз+ ҳар куб см учун 2 доллар;

 

 

 

Двигатель ҳажми 1501-3000 см3.гача бўлган автолар учун 30 фоиз+ ҳар куб см учун 2,5 доллар.

 


Бундан олдинроқ Ўзбекистонда автомобиль учун олдиндан тўлов миқдори 85 фоиздан 50 фоизгача пасайиши, шунингдек навбатлар муаммоси бартараф этилиши тўғрисида хабар қилинганди.

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг