USD 12640.21
EUR 13559.15
RUB 137.02

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Отасини уриб ўлдирган ўғилга ҳукм ўқилди

Жиноят кўчасига ҳеч ким ўз-ўзидан кириб қолмайди. Кишининг бу йўлга қадам қўйишига турли омиллар сабаб бўлиши мумкин. Шулардан бири оилавий низолардир.

 

Судланувчи А.Анваров (исм-шарифлар ўзгартирилган) ўзи яшаб келаётан хонадонда 2021 йилнинг март ойида иссиқхонада ишлаб турган вақтда отаси Х.Анваров маст ҳолда келиб, дам олиш мақсадида ётоқхонага кириб кетади. Орадан вақт ўтиб, онаси Ш.Анварова ҳам ишдан келиб отаси кирган хонага киради. Шу орада хонадан бақир чақир овоз эштилади. Х.Анваров турмуш ўртоғини ишдан кеч келганини бахона қилиб жанжал қилади. Аслида бу ҳолат ушбу хонадонда кўп йиллардан буён давом этиб келган.

 

Шу вақт А.Анваров ишлаб турган еридан келиб онасини Ш.Анваровани ажратиб хонадан ховлига олиб чиқиб, кўча томонга юради, Х.Анваров уларни қувиб чиқиб, дарвозахонада ушлаб олиб турмуш ўртоғини бўғиб уриб кетади. Х.Анваров уларни ажратиш мақсадида отасини итариб юборади. Отаси ўтириб қолади. Шу пайт ота ўғлининг оёғининг болдир қисмини қаттиқ тишлаб олади, оғриққа чидай олмаган ўғил ерда турган ёғоч билан отасининг бошига бир маротаба уради, шундан сўнг Х.Анваров йиқилиб хушидан кетади. Ш.Анварова хушига келиб ўғлига нима қилиб қўйганини сўрайди ва тез-тиббийга қўнғироқ қлишини айтиб Х.Анваровни кўтариб ошхона олдига олиб ўтади.

 

Шифокорлар келиб текширишган вақтда Х.Анваров вафот этганлигини айтишади. Шундан сўнг А.Анваров ушланиб унга нисбатан жиноят иши қўзғатилади.

 

Ўзбекистон Республикаси суд тиббиёт экспертизасининг 2021 йил 26 мартдаги хулосасида, Х.Анваровнинг ўлимига – бош мия оғир очиқ шикасти, бош мия оғир даражали лат ейиши, бош мияга қон қўйилиши, бош мия гумбаз ва асос суяклари бўлакланиб синиши, энса, ўнг кўз ўнг юқори қовоқ ташқи бурчаги лат еган пешона, шунингдек, чап ёноқ, бўйин, чап қўл кафт усти, ўнг қўл иккинчи бармоғи шилинганлиги жароҳатлари мавжудлиги, ушбу жароҳатлар ўлим юз беришидан қисқа муддат олдин қаттиқ ўтмас жисм таъсирида етказилган бўлиши мумкинлиги кўрсатилган.

 

Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман суди раиси Ш.Қурбонов раислигида атрофлича кўриб чиқилиб, судланувчи А.Анваровга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

 

 

 

Нодиржон Пиранов, ЖИБ Янгиқўрғон туман судининг

 

 

 

девонхона мудири

 

 

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг