USD 12620.09
EUR 13599.41
RUB 136.73

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

“Tik Tok” ижтимоий тармоғида эълон қилинган С.Аъзамов жиноят иши юзасидан жабрланувчининг қонуний вакилини видео мурожаати юзасидан

Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани “Хўжашўркент” маҳалласи, Янгиавлод кўчасида яшовчи Аъзамов Cобит 2018 йил 14 август куни соат тахминан 18:00 ларда ўзи яшаб келаётган уйининг олдидан ўтган йўлни теккислаётган вақтида маҳалладоши И.Абдурахимов унинг ёнига келиб, унга кўчани шағаллаштириш ишларини унинг уйи олдидан бошлаш лозимлигини, ундан сўнг бошқа кўчаларни туташтирувчи йўлга шағал ётқизиб текислаш кераклигини айтади, сўнгра С.Аъзамов унинг бу гапларидан кейин у билан ўзаро жанжаллашиб кетиб, атрофдагиларни тинчини ва осойишталигини бузиб, қўлида бўлган терак дарахти бўлаги яъни таёқ билан И.Абдурахимовнинг бош қисмига қасддан бир маротаба уриб, унга оғир тан жароҳати етказган.

Натижада, И.Абдурахимов олган тан жароҳати натижасида Янгиқўрғон тумани Тиббиёт бирлашмасида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 

2018 йил 16 август куни вафот этган.

С.Аъзамов безорилик оқибатида ҳаёт учун хавфли бўлган қасддан баданга оғир тан жароҳати етказганлиги сабабли, дастлабки тергов органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан айбланган.

Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман суди томонидан мазмунан кўриб чиқилиб, суднинг 2019 йил 30 апрелдаги ҳукмига кўра, С.Аъзамов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан айбли деб топилиб, унга 10  йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ундан марҳум жабрланувчининг қонуний вакили М.Нақибоева фойдасига 5.000.000 сўм моддий ҳамда 10.000.000 сўм маънавий зарар ундириш белгиланган. 

Жабрланувчининг қонуний вакили М.Нақибоева мазкур жиноят иши бўйича Аъзамов Собитнинг укаси Аъзамов Сардорни ҳам айбдор деб топиш ҳақидаги аризаси ўрганилиб, аризага мувофиқ Аъзамов Сардорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Учқўрғон туман суди томонидан мазмунан кўрилиб, туман судининг 2020 йил 13 январдаги ҳукмига кўра,  С.Аъзамов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлаган.

Аъзамов Сардорга нисбатан эълон қилинган ҳукм юзасидан судга апелляция шикояти ёки протест келтирилмаганлиги сабабли, суд ҳукми 2020 йил 28 январда қонуний кучга кирган ва ижрога қаратилган.

Жабрланувчининг қонуний вакили М.Нақибоева Аъзамов Сардорга нисбатан чиқарилган ҳукмдан норози бўлиб 2021 йил 17 февраль куни апелляция шикояти билан, шикоят бериш муддатини ўтказиб юборганлиги сабабли шикоят муддатини тиклашни сўраб жиноят ишлари бўйича Учқўрғон туман судига илтимоснома киритган, мазкур илтимоснома жиноят ишлари бўйича Учқўрғон туман судининг 2021 йил 17 февралдаги ажримига асосан М.Нақибоеванинг илтимономаси қаноатлантирилиб, апелляция тартибида шикоят бериш муддати тикланган ҳамда унинг апелляция шикояти Наманган вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўриб чиқишлик учун расмийлаштирилиб, вилоят судига юборилган. 

Наманган вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан мазкур иш 2021 йил 23 март куни апелляция инстанциясида кўрилиб, апелляция инстанциясининг шу кунги ажримига кўра, Аъзамов Сардорга нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича Учқўрғон туман судининг ҳукми ўзгаришсиз, жабрланувчининг қонуний вакили М.Нақибоеваниг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган ҳамда М.Нақибоевага жиноят натижасида етказилган моддий ва маънавий зарарларни фуқаролик тартибида ундириш ҳуқуқи тушунтирилган.

Суд мажлисида тарафларга суд қарорларидан норози бўлган тақдирларида Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.

 

Наманган вилоят суди жамоатчилик 

ва ОАВ билан алоқалар бўлими

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг