USD 10535.24
EUR 12686.54
RUB 138.23

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

1 мартдан алимент ундириш тартиби ўзгармоқда

«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармонига асосан 2021 йил 1 мартдан бошлаб ижро ҳужжатлари бўйича алимент мажбуриятларини бажариш қарздорлар томонидан Алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими алимент мажбуриятлари бўйича алоҳида банк ҳисоб варағи билан бирлаштирилади. Бунда МИБ томонидан ижро ҳужжатлари бўйича ундирувчи (алимент олувчи) номига тегишли банк пластик картаси очилади ҳамда алимент пуллари, шу жумладан қарздорнинг иш ҳақидан ушлаб қолинган алимент пуллари ушбу алимент мажбуриятлари бўйича алоҳида банк ҳисоб варағи орқали мазкур банк картасига ўтказилади.

МИБ Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Фаррух Тошпўлатовнинг Kun.uz'га маълум қилишича, эндиликда алимент мажбуриятлари қай даражада бажарилаётганини давлат ижрочиси томонидан мобил илова орқали мониторинг қилиб бориш имконияти яратилади.

Натижада:

алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларининг ижроси ва алимент ундирилишини назорат қилиш ишлари қисман автоматлаштирилади;

 

алимент тўловчи ва олувчиларга қулайлик яратилади;

 

алимент тўловчилар масофавий назоратда бўлади;

 

фуқаролар мурожаатлари камаяди.

 


Маълумот учун, Мажбурий ижро бюросида ҳозирда иш юритувидаги 1 миллион 90 мингга яқин ижро ҳужжатларининг 268 мингдан ортиғини (24,6 фоизи) алимент тўловларига оид ижро ишлари ташкил қилади.

 

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг