USD 10427.38
EUR 12473.23
RUB 137.48

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Наманганда 16 ёшли йигит севган қизини рашқ қилиб, болани пичоқлаб ўлдириб қўйди

Вояга етмаган 16 ёшли Ҳамидулло Р. 2020 йилнинг 7 ноябрь куни соат 22:30 ларда Наманган шаҳар «Соҳил» МФЙ ҳудудида мактабдоши, вояга етмаган 17 ёшли Ғиёсиддин Н. билан «Нега яхши кўрган қизимга SMS жўнатдинг» деб, ўзаро жанжаллашган. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар бермоқда.

 

Оқибатда у Ғиёсиддиннинг қорин соҳасига пичоқ билан бир маротаба қасддан уриб, тан жароҳати етказган.

 

Ҳодиса содир бўлган жойга етиб борган тезкор тергов гуруҳи жойни кўздан кечириб, Бодомзор кўчасидан оқиб ўтувчи ариқ бўйидан тан жароҳати етказишда фойдаланган бир дона ёғоч сопли ошхона пичоғи ҳамда ҳодиса жойдаги қон доғларини аниқлаб, процессуал тартибда расмийлаштирган.

 

Тиббий маълумотномага кўра, жабрланувчининг қорнида санчилган, кесилган тарзидаги жароҳати бўлиб, чарви инвентаризацияси, жароҳатидан қон сизиб чиқиши кўрсатилган.

 

2020 йилнинг 9 ноябрь куни кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан жабрланувчи касалхонанинг жонлантириш бўлимида олган оғир тан жароҳати оқибатида вафот этган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар бўйича ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан фуқаро Ҳамидулло Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилганга.

 

Ҳозирда Ҳамидулло Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, натижаси ҳақида қўшимча ахборот берилиши таъкидланган.

 

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг