USD 12600.14
EUR 13642.17
RUB 135.92

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Фарзандига пул бермаган шахс қамалди

 

Э.Иброҳимов Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 2016 йил 6 октябрдаги суд буйруғига асосан моддий ёрдамга мухтож бўлган вояга етмаган фарзанди З.Иброхимованинг таъминоти учун вояга етгунига қадар ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент тўлаши кўрсатилган.

Э.Иброхимов ўз мажбуриятини бажармасдан 2016 йил октябр ойидан 2020 августдга қадар тўаламасдан келган. Натижада жами 16.692.185 сўм алиментдан қарздорлик вужудга келган.

Мажбурий ижро буюросининг огоҳлантиришига қарамай у берилган икки ой давомида белгиланган қарздорликни бартараф этмаган. Шундан сўнг унга нисбатан ҳужжатлар тўпланиб чора кўриш учун Наманган шаҳар Маъмурий судига киритилган.

Судда Э.Иброхимов ўз айбига иқрор бўлиб, ҳақиқатдан ҳам суд қарори билан бир нафар фарзандига алимент ундириш белгиланганлигини, у 2016 йил октябрь ойидан 2020 йил август ойига қадар тўламаганлигини, тўлашга имкони бўлмаганини, баён қилиб енгиллик беришни сўраган.

Э.Иброхимов ўзининг юқоридаги ҳаракатлари билан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 474-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган.

Суд Э.Иброхимовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 474-моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 474-моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

 

Жалолдин Ҳусенов

Шаҳар маъмурий судининг раиси   

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг