Харид нархи 120 миллион долларни ташкил этган. Абрамович машҳур картинанинг тўрт вариантидан бирини сотиб олган. «Қичқириқ» — Эдвард Мункнинг 1893—1910 йилларда яратилган суратлар сериясидир.

Таъкидлаш жоизки, бу Абрамовичнинг биринчи қиммат хариди эмас. У илгари ҳам бир неча маротаба янги мулклар сотиб олган. Манбада айтилишича, россиялик миллиардер аввалроқ Исроилда 64,5 миллион долларга вилла сотиб олган, бу уй мамлакатдаги энг қиммат турар жойга айланган бўлса, битим рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Абрамович учун бу Исроилдаги учинчи кўчмас мулкдир.

Мавзуга доир: «Челси» 7 футболчиси билан хайрлашади. Номзодлар аниқ

Маълумот учун, Роман Абрамович 2003 йилда «Челси» клубини сотиб олган. «Аристократлар» 29-турдан сўнг 48 очко тўплаган ҳолда Англия чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Премьер Лига баҳслари 17 июнь санасидан давом эттирилади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @uzbek24’га обуна бўлинг!