USD 12640.21
EUR 13559.15
RUB 137.02

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Нью-Йоркда ўзбек мактаби очилди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари чет элларда вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ҳамда хорижда яшовчи ватандошларимизни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш борасида тизимли ишларни амалга оширмоқда.

Нью-Йоркнинг Бруклин мавзесида (АҚШ) “Ziyo Art” ўзбек мактаби иш бошлади, унинг расмий очилиш маросими 2020 йил 19 сентябрь куни бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси ва “Mahalla USA” диаспора ташкилоти билан биргаликда ташкил этилди. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.

Бош консулхона маълумотларига кўра, мактаб 16 Avenue О, Brooklyn NY 11204 манзилида жойлашган бўлиб, қуйидаги фанлар бўйича машғулотлар олиб борилади: «Ўзбек тили ва адабиёти», «Одобнома», «Тасвирий санъат», «Шахмат» ва «Математика».

Дарслар шанба ва якшанба кунлари ўзбек тилида Ўзбекистондан олинган махсус ўқув материалларидан фойдаланган ҳолда малакали ўқитувчилар томонидан олиб борилади. Ўқитувчилар танлов асосида саралаб олинган.

Бош консулхона Ўзбекистон Ҳукумати номидан ўзбек мактаби кутубхонаси фондига китоблар ва бадиий адабиётларни топширди.

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг