USD 12640.21
EUR 13559.15
RUB 137.02

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноевн вафот этди

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Ўктам Барноев коронавирус инфекциясидан вафот этгди.

Хабар берилишича, Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Барноев коронавирус инфекциясидан вафот этган. Ўктам Барноевда бундан бир қанча вақт олдин COVID-19 қайд этилган.

Bayonot.uz telegram канали маълумотларига кўра, Ўктам Барноев коронавирус асоратларидан сўнг инсультни бошидан ўтказган. Марҳум даволаниш ва бош миясидан жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун Германияга олиб кетилган. Айнан Германияда Барноевнинг вафот этгани айтилмоқда.

Маълумот учун, Ўктам Барноев муқаддам Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган. 2008 йилнинг апрелидан 2010 йилнинг декабригача Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритган. Ўктам Барноев 2016 йилнинг декабрида Бухоро вилоятига ҳоким қилиб тайинланган. 27 февраль куни Қонунчилик палатаси депутатлари Ўктам Барноев номзодини бош вазир ўринбосари лавозимига тасдиқлаш масаласини кўриб чиқди. Вафот этгунга қадар Ўктам Барноев Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимда ишлаб келаётганди.

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг