USD 12697.00
EUR 13547.70
RUB 135.05

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Японияда 100 ёшдан ошганлар сони бўйича рекорд қайд этилди

 

Япоияда 100 ёшдан ошганлар сони бўйича рекорд қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазирлиги маълумот берди.

Таъкидланишича, ҳозирда мамлакатда 80 мингдан ортиқ 100 ёшлилар ва ундан катталар бор. Жорий йилда 41 800 япониялик бир асрни нишонлади ёки нишонламоқда. 100 ёшдан ошган 80 450 кишининг 70 975 нафари (88%) аёлларни ташкил этади.

Aгентликнинг хабарига кўра, 1963 йилда кекса одамларнинг фаровонлиги тўғрисидаги қонун қабул қилинганда мамлакат бўйлаб 100 ёшдан ошган 153 япон фуқароси бўлган. 1998 йилда эса уларнинг сони 10 мингдан ошган.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йилда 100 ва ундан катта ёшдаги одамлар сони 50 мингдан ошганди.

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг