USD 12627.02
EUR 13494.50
RUB 142.18

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Янги ўқув йили кўплаб мамлакатлар қатори Италияда ҳам коронавирус пандемияси таъсири остида бошланди

 

Европа мамлакатлари орасида Италия Ковид-19дан энг кўп зарар кўрди. Расман мактаблар аллақачон очилганига қармай, хоналар ҳали бўм-бўш. Дарслар 2 ҳафтадан сўнг 

Қўшимча вақт ўқувчилар учун эмас, ўқитувчи ва ходимларга бинони янги санитар талабларга мослаш учун берилди. Ўқитучилар миллий ассоциацияси маълумотларига кўра, Италия маблағ етишмовчилигига дуч келмоқда.

“Муаммолар олдин ҳам бор эди, аммо пандемия олиб келган инқироз вазиятни янада чигаллаштирди. Бунинг устига, Ковид билан боғлиқ қарорлар кеч қабул қилинди. Гап одамлар нимадир қилишга қўрқишида эмас, гап йиллар давомида тўпланган тизимдаги етишмоқчиликлар ҳақида” – дейди Ўқитучилар миллий ассоциацияси раҳбари Антонелло Джанелли.

Яна бир муаммо Италиядаги мактабларнинг аксарияти ўтган боши ёки ўрталарида қурилгани ва замонавий шаҳарсозлик стандартларига жавоб бермаслигида. Тор йўлаклар, киик синфларда масофа сақлаш қийин. Макталарнинг таъминоти алоҳида ҳудуд раҳбариятига топширилган. Улар мактабларда жой етмаган тақдирда янги биноларда 20 мингга яқин ўқувчига жой топиши ҳам керак. Узоқ вилоятларда дарсларни черков ёки чодирларда ўтказиш таклифи берилган.

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг